Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилган Ўзбекистон ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасидаги беллашувда Самвел Бабаян бошчилигидаги ўзбекистонлик футболчилар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

Учрашувнинг 7-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очган бўлса, 31-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Беллашув асосий вақти тугаган бир пайтда ироқликлар ҳисобни қисқартирди.

Биринчи голда ҳужумни Жамшид Искандаров бошлади, Элдор Шомуродов уни давом эттирди ва Марат Бикмаев гол урди. «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» аъзолари бу голда иштирок этди.

Иккинчи голда эса Жамшид Искандаровнинг жарима зарбасидан узатган пасини Элдор Шомуродов голга айлантирди.

Бош мураббий Самвел Бабаян учрашувни «Пахтакор»нинг етти нафар футболчиси билан бошлади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви 24 июль, якшанба

Ўзбекистон — Ироқ 2:1

Голлар: Марат Бикмаев, 7 (1:0). Элдор Шомуродов, 31 (2:0). Фаял Абубакр, 92 (2:1).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади