Халқаро паралимпия қўмитаси Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA)дан Ричард Макларен раҳбарлигидаги WADA мустақил комиссияси маърузасида тилга олинган 35 нафар россиялик паралимпиячилар исм-шарифларини олгач, Россия паралимпия қўмитасига қарши иш очди, деб ёзади «ТАСС» Халқаро паралимпия қўмитасига таяниб.
Таъкидланишича, Россия термасининг 2016 йилги Паралимпия ўйинларидаги иштироки ҳақидаги қарор август бошида эълон қилинади.
«Маърузада Макларен томонидан келтирилган қўшимча маълумот Москва лабораториясидан ‘йўқолиб қолган 35 та ижобий намуналар’га алоқадор паралимпия спортчилари исм-шарифларини ўз ичига олади. Халқаро паралимпия қўмитаси, шунингдек, Сочидаги 2014 йилги Паралимпиададан 19 та намунани жўнатиб, зудлик билан таҳлил қилишни сўради. Бу Маклареннинг маърузасида улар Ўйинларда допинг намуналарни алмаштириб қўйиш тизимининг бир қисми сифатида кўрсатилгач, содир бўлди», — дейилади муассаса хабарида.
Изоҳ (0)