АҚШда Volata Cycles компанияси дунёдаги энг «ақлли» велосипедни тақдим этди, у ҳаракатланиш учун зарур бўлган барча электроника ускуналари билан жиҳозланган, деб ёзади «Корреспондент.net».
Велосипед енгиллаштирилган алюминий рама, шунингдек, бошқа моделларникидан кенгроқ бўлган углерод вилкасига эга. Шунинг ҳисобига велосипедга энлироқ ғилдиракларни ўрнатиш мумкин.
Передача (ҳаракатни машинанинг бир қисмидан бошқа қисмига ўтказувчи механизм)лар механик тарзда эмас, махсус Shimano Alfin электрон тизими ёрдамида узатилади, бу қулайлик яратиб, анча камроқ куч талаб қилади. Ушбу тизим орқа втулкага унинг ейилишини секинлаштириш учун ўрнатилган.
Шунингдек, велосипед қўш ёруғлик диодли тизимга эга, у ёруғлик ва намлик датчикларини ўз ичига олади. У об-ҳаво шароитларини аниқлайди, шундан келиб чиқиб, шахсий транспорт ёруғлигини мустақил равишда мослаштиради.
Изоҳ (0)