КХДР учта баллистик ракета учирди
Шимолий Корея 19 июль, сешанба куни учта баллистик ракетани учирди, дея хабар бермоқда Жанубий Кореянинг «Ёнхап» агентлиги Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси вакилига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, парвоз 05:45 ва 06:05 (Тошкент вақти билан 02:45 ва 03:05) оралиғида Хванхэ-Пукто провинциясида амалга оширилган. Reuters ёзишича, Scud туридаги ракеталар учирилган, улар Япон денгизи томонга 500—600 километргача учиб борган.
Нашр эслатишича, КХДР 9 июль куни Япон денгизи акваториясида Корея ярим оролидан шарқда турган сув ости кемасидан баллистик ракета учирган эди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар