Жиддий жароҳат олган Истанбулдаги Шишли тумани маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Жамил Жондош касалхонада оламдан ўтди. Бу ҳақда Туркиянинг Milliyet нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мансабдорга 18 июль, душанба куни маъмуриятдаги офисида ҳужум уюштирилганди. Буни амалга оширган кимсалар яширинган ва кейинчалик қўлга олинганди. Ҳодисанинг ҳарбий тўнтариш билан боғлиқ ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)