Ницца касалхоналарида шаҳарда 14 июль куни рўй берган теракт оқибатида жабрланганлардан 74 кишига тиббий ёрдам кўрсатишда давом этилмоқда. Улардан 19 нафари оғир ҳолатда. Бу ҳақда Париж прокурори Франсуа Моленс маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳозирги кунда 83 киши ҳалок бўлганлиги тасдиқланган. 74 киши касалхонада, улардан 28 нафари жонлантириш бўлимида, 19 киши оғир ҳолатда», — дея таъкидлади Моленс.
Прокурор 71 нафар қурбоннинг қолдиқлари расман аниқланганини билдирди. 18 июль, душанба куни улардан биринчисининг жасади дафн этиш учун яқинларига берилди.
Изоҳ (0)