Ереван марказида 100 га яқин киши Озодлик майдонидан мухолифатнинг қуролли тарафдорлари қўлга олган полиция бўлими жойлашган ҳудудгача юриш ўтказишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Шаҳар полицияси бошлиғи Ашот Карапетян мазкур акцияга рухсат бермаслигини билдиргач, полициячилар ҳамда намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Ҳодиса жойига полициянинг қўшимча кучлари келтирилди ва ҳудуд қуршаб олинди. Натижада полиция намойишни тарқатиб юборишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)