Халқ таълими вазирлиги томонидан «Бошланғич таълимни модернизациялаш орқали ўқув-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш» мавзусида бошланғич таълим ўқитувчиларининг форуми ташкил этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот маркази «Дарё»га маълум қилди.
Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда илк маротаба ташкил этилган мазкур форумда бошланғич таълим йўналишида, жумладан, чет тилларни ўрганиш тизимида олиб борилаётган ишларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, ўқитувчиларнинг ижодкорлиги ва касбий маҳоратларини такомиллаштириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш каби мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтди.
Форумда чет тили ўқитувчиларининг бу борадаги малакасини ошириш, нутқ кўникмаларини ривожлантириш, мактабда, айниқса, бошланғич синфларда чет тилларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Ушбу масалаларнинг илмий-амалий ечимларига бағишланган маърузалар тингланди. Чет тилларни ўқитишни такомиллаштириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)