Жанубий Кореянинг Asiana Airlines авиакомпанияси мижозларининг шахсий маълумотларини ўз ичига олувчи ўн минглаб ҳужжатлар очиқ интернетга чиқиб кетди, деб ёзади «ТАСС» The Korea Times газетасига таяниб.
«Йўловчилар паспортларининг сканерланган нусхалари, уларнинг уй манзиллари ва телефонлари, ижтимоий суғурта рақамлари, банк ҳисоблари ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар жаҳон тармоғига чиқиб кетди», — деб ёзади нашр.
Маълумотларнинг тарқалиб кетиши Asiana мижозларидан ташқари, компаниянинг шериклари, жумладан, Lufthansa, Singapore Airlines ва бошқаларга ҳам тегишли бўлди.
Газета хабарига кўра, хакерларга сўнгги икки йил ичида Asiana хизматларидан фойдаланган камида 45 минг нафар жанубий кореялик ва хорижликлар ўлжа бўлган.
Изоҳ (0)