Корея Республикаси Евроиттифоқнинг КХДРни пул ювишга қарши курашмайдиган (бу терроризмни молиялаштириш манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкин) мамлакатлар рўйхатига киритиш қарорини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Бундай чоралар Пхеньяннинг халқаро молия тизимига йўлини янада чеклаш имконини беради», — дея таъкидлади дипломат.
КХДР Евроиттифоқнинг қора рўйхатига 14 июль куни яна ўнлаб мамлакатлар билан бирга киритилди. Унга, шунингдек, Эрон, Афғонистон, Босния ва Герцеговина, Франция Гвианаси, Ироқ, Лаос, Сурия, Уганда, Вануату ва Яман кирди.
Изоҳ (0)