Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш оқибатида Нью-Йорк биржасининг савдо сессияси якунида турк лираси АҚШ долларига нисбатан 4,6 фоиз, қарийб 8 йиллик минимумгача – 1 доллар учун 3,0157 лирага пасайди. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Ecstrat консалтинг компаниясининг мутахассиси Эмад Мостакнинг айтишича, Туркия фонд бозорининг йўқотишлари, мамлакатдаги инқилоб қандай тугашидан қатъи назар, 20 фоизни ташкил этиши мумкин.
Нью-Йорк биржаси савдо сессиясининг якунида лиранинг сотилиши ривожланаётган юқори даромадли бозорларнинг бошқа валюталари пасайишига олиб келди. Жумладан, Жанубий Африка рэнди 2,4 фоизга, Мексика песоси эса 1,4 фоизга пасайди.
Бунга қадар Туркия фонд бозори (15%) йил бошидан буён ўсиш бўйича Шарқий Европада Қозоғистондан (20%) кейин иккинчи ўринда бораётган эди.
Изоҳ (0)