Хитой ривожланиш ва ислоҳотлар давлат комиссияси мамлакатнинг кичик ва ўрта шаҳарларида 3,4 миллиард киши — Ер юзи аҳолисининг деярли ярмини жойлаштириш учун етарли уй-жой қурилиши режасини эълон қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
2030 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган мазкур режани мустақил экспертлар ва ҳатто давлат ОАВлари, жумладан, «Синьхуа» агентлиги танқид қилишга улгурди. Ҳозирнинг ўзида Хитой шаҳарларидаги қурилиш суръатлари мавжуд талабга қараганда ортиқ: охирги беш йил мобайнида мамлакатда йилига 10 миллионга яқин уй-жой фонди фойдаланишга топшириб келинган, талаб эса 8 миллиондан ошмаган.
Хитой раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян мамлакатни шаҳарлаштириш сиёсатига даъват этиб келмоқда. Расмийлар жорий ўн йиллик якунигача қишлоқ жойларидан камида 100 миллион киши шаҳарларга келишини кутмоқда.
Маълумот учун, ҳозир Хитойда 1,4 миллиардга етмаган аҳоли истиқомат қилади, дунё аҳолиси сони эса 7,4 миллиарддан ошиқ.
Изоҳ (0)