АҚШ президенти Барак Обама Оқ уй ва АҚШнинг барча давлат муассасалари бинолари тепасидаги АҚШ байроқларини 14 июль куни Франциянинг Ницца шаҳрида уюштирилган теракт қурбонларига ҳурмат белгиси сифатида тушириб қўйишни буюрди, деб ёзади «ТАСС».
Оқ уй тарқатган прокламацияда кўрсатилишича, мотам 19 июль куни қуёш ботгунича давом этади.
14 июль, пайшанба куни кечаси Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 84 кишига етди, яна 200 га яқин киши яраланди, улардан 18 нафари оғир аҳволда ётибди.
Изоҳ (0)