Пентагон биринчи марта кибермаконда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳужум операциясини бошлади, деб ёзади «ТАСС».
The Washington Post хабарига кўра, бу «янги киберуруш» бўлиб, унинг доирасида душманнинг коммуникация тизимлари ва бошқа инфратузилмасига зарбалар берилади. Бу ҳар қандай мамлакат ҳарбийлари томонидан рақамли қурол-яроғларнинг кенг кўламда ва оммага эълон қилинган ҳолда ишлатилиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.
Ушбу фаолиятнинг ошкор этилиши — онгли равишда қабул қилинган қарор. «Биз кибероперацияларни соядан олиб чиқмоқчимиз, чунки одамлар бизни ёвуз ва қўрқинчли нарса билан шуғулланяпти, деб ўйлайди», — деди Пентагоннинг киберсиёсат бўйича катта кураторларидан бири Аарон Хьюз.
Таъкидланишича, ИШИДга қарши киберҳужум АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг бевосита буйруғи бўйича бошланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)