Ниццадаги теракт ижрочиси Муҳаммад Бухлелнинг қариндошлари ўзларининг Тунисдаги Мсакен шаҳрида жойлашган уйи яқинида тўпланиб турган журналистларга совуқ қурол билан таҳдид қилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, Бухлелнинг отаси журналистларга изоҳ беришдан бош тортган, оиланинг бошқа аъзолари эса уларга совуқ қурол билан дўқ-пўписа қилмоқда. Қариндошлар уларни зудлик билан уйдан нари кетишни талаб қилиб, суратга олишни тақиқламоқда.
Аввалроқ ҳужумни уюштирган шахс келиб чиқиши тунислик бўлган франциялик 31 ёшли Муҳаммад Лахуаеж Бухлел бўлгани хабар берилган эди. Бунгача у қурол олиб юрганлик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилган, аммо улар террорчиликка алоқадор бўлмаган. Франция махсус хизмати уни кузатиб бормаган.
Изоҳ (0)