14 июль куни «Россия-24» телеканалида оммабоп Pokémon Go ўйинига бағишланган сюжет намойиш этилди, унинг доирасида томошабинларга маҳлуқларни мумкин бўлмаган жойларда тутганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришди, деб ёзади TJournal.
Сюжет доирасида бошловчи Pokémon Go феномени ҳақида гапириб берди. Чунончи, унинг сўзларига кўра, ўйин ихлосмандлари кўпинча шунчалик берилиб кетадики, покемонларни кўп одамлар учун хавфли ёки ҳатто ҳақоратли бўлган жойларда қўлга туширади.
Мавзу якунида бошловчи Pokémon Go мухлислари Россияда қандай муаммоларга учраши мумкинлигидан оғиз очди. Масалан, покемонларни сайловларда тутиш 80 минг рублгача жарима ва бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Изоҳ (0)