АҚШ Ниццадаги воқеалардан сўнг, Франция билан ҳамкорликдаги терроризмга қарши қаратилган ҳаракатларнинг кучайтирилишини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда 15 июль, жума куни Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида унинг америкалик ҳамкасби Эштон Картер маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Картер Ле Дрианга ўзи ва муассаса номидан ҳамдардлик изҳор этди ва терроризмга қарши қаратилган биргаликдаги ҳаракатларни кучайтиришга кўмак беришни ваъда қилди.
Икки мамлакат ҳарбий муассасалари раҳбарлари Ниццадаги ҳужум ва унга жавоб чораларини муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Вашингтонда учрашишга келишиб олди.
Изоҳ (0)