Хитойнинг материк қисмидан «Непартак» тўфонининг ўтиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 13 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони тўққиз кишини ташкил этгани маълум қилинган эди.
«Непартак» тўфони туфайли Тайванда уч кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. 15 минг киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган эди.
Фуцзянь провинциясида тўфон жиддий тошқинлар ва ер кўчкиларни келтириб чиқарди. У ердан тўфон яқинлашаётган чоғда 230 минг киши эвакуация қилинган эди.
Тўфон етказган зарар 1 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)