Сурия президенти Башар Асад Россия президенти Владимир Путин билан доимий алоқада бўлиб туради. Бу ҳақда Сурия етакчиси NBC телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Журналистнинг Путин билан қанчалик кўп суҳбатлашгани ҳақидаги саволига жавобан, Асад маълум бир рақамни айта олмаслигини, аммо «кўп марта» гаплашганини қайд этди.
Шу билан бирга, Сурия президенти Россия етакчиси билан муносабатларини «жуда очиқ, самимий ва ўзаро ҳурматга асосланган» дея таърифлади.
Бошловчи Россия етакчиси Сурияда террорчиларга қарши курашдаги ёрдами эвазига нимадир сўраган-сўрамаганлиги билан қизиқди. Бунга жавобан Асад: «У ҳеч нарса сўрагани йўқ, бунинг сабаби оддий: унинг сиёсати қадриятларга асосланади», — дея таъкидлади.
Изоҳ (0)