Стратегик тараққиёт ва бирламчи лойиҳалар бўйича кенгашнинг биринчи мажлиси ёпиқ қисмида Россия президенти Владимир Путин «соя иқтисодиёти»ни ҳал қилиш ва унда банд бўлган 30 миллионга яқин россияликларни у ердан олиб чиқишни топширди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда Bloomberg президент билан ёпиқ учрашувнинг икки иштирокчисига таяниб хабар қилди.
Россиянинг «соя иқтисодиёти»да механиклар, қурувчилар, тиш шифокорлари, ветеринарлар ва бошқалар жойлашди. Иқтисодиётнинг ушбу сектори «гараж иқтисодиёти» деб ҳам аталади, бу касб эгалари солиққа тортиш тизимидан деярли тўлиқ чиқарилган.
Президент фуқароларни «гараждан чиқишга» рағбатлантириш йўли билан ушбу масалани ечишни буюрди. Манбалар таъкидлашича, ҳисоб-китобларга кўра, «гараж иқтисодиёти»га Россия ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизи тўғри келади. Агентлик қайд этишича, иқтисодий инқироз даврида миллионлаб фуқароларнинг соядан чиқарилиши ва солиққа тортилиши бюджет муаммоларини ечишда жуда яхши усулга айланади.
Изоҳ (0)