Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хорижда оммалашган Pokemon Go ўйининг Кремль ҳудудида тарқалиши имкониятига изоҳ берди, дея маълум қилади «Газета.ru».
Журналистлар матбуот котибидан Кремлда унинг ҳудуди бўйлаб покемонларни қидиришларига қандай муносабат билдиришлари ҳақида сўради. Бунга жавобан Песков «Кремль давлат раҳбари қароргоҳи бўлишига қарамай, барча учун очиқ. Бироқ покемонлар дунё маданияти хазинаси бўлган Кремлга ташриф буюриш учун сабаб эмас. Агар адашмасам, ҳозирча Россияда бу ўйин тарқалмаган. Бунга аниқ жавоб беришим мушкул, чунки ўзимнинг ўйинларга ҳушим йўқ», — дея таъкидлади.
Изоҳ (0)