Республикачилар партиясидан АҚШ прзезидентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп сайловчилар ўртасида ёқланиши бўйича рақиби, Демократлар партияси вакили Ҳиллари Клинтондан ортда қолишини 3 фоизгача қисқартирди. Marist социология хизмати The McClatchy Company ноширлик холдинги билан биргаликда ўтказган ва 13 июль, чоршанба куни эълон қилинган умуммиллий сўров натижалари шундан далолат бермоқда. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Олинган натижаларга кўра, Трамп учун ноябрдаги сайловларда сўралганларнинг 39 фоизи овоз беришга тайёр, Клинтон номзодини эса респондентларнинг 42 фоизи маъқулламоқда. Шуниси ҳам борки, собиқ давлат котибини қўллаб-қувватланиш даражаси биринчи бор 50 фоизли кўрсаткичдан пастга тушди.
Клинтонни афроамерикалик аҳолининг 81 фоизи ёқламоқда (миллиардерни эса атиги 6%). У, шунингдек, аёллар ва Лотин Америкасидан келганлар ўртасида ҳам машҳур. Трампни эса асосан эркаклар ва оқ танлилар қўллаб-қувватламоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Флорида ва Пенсильваниядаги сўровлар якунларига кўра Трамп Клинтондан ўзиб кетганлиги билдирилганди.
Изоҳ (0)