Москвада дизель генераторли троллейбус ҳаракатлана бошлади. Бу ҳақда «Мосгортранс» матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Троллейбус 25-йўналишнинг бир қисмида симлар ёрдамида, қолган қисмида эса двигатель билан ҳаракатланмоқда. Бекатларга тўхташ чоғида йўловчиларга чиқиш ва тушиш қулай бўлиши учун ёнга эгилади. Салонда турникет йўқ, барча эшиклардан кириш рухсат этилган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
«Мосгортранс» мазкур троллейбусни июнда синовга олди. Беларуснинг «Белкоммунмаш» заводи муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган 43303А модели 150 нафардан кўпроқ йўловчини сиғдириши мумкин, остонаси паст жойлашган. Ундан синов тариқасида фойдаланилиши йил охиригача давом этади.
Изоҳ (0)