Францияда террорчилик ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган ёки жабрланган шахсларга бериладиган медаль таъсис этилди, деб ёзади «ТАСС» L’Officiel расмий хабарномасига таяниб.
Янги медаль, ҳужжатда таъкидланишича, 2006 йил 1 январидан кейинги даврда Франция ҳудудида ёки ундан ташқарида террорчилар ҳаракатлари чоғида жабр кўрган, ҳалок бўлган ёки гаровга олинган республика фуқароларига «миллат ҳурматини билдириш» учун мўлжалланган.
У чет элликларга ҳам берилиши мумкин.
Изоҳ (0)