eBay халқаро интернет-аукциони инсон бош суяги ва скелетларини сотишни тўхтатди, деб ёзади «ТАСС». Ушбу «товар»лар компания қоидалари бундай бизнесни тақиқламагани сабабли мазкур бозор майдончасида шу пайтга қадар сотилиб келинар эди.
Тақиқланган товарларни сотиш ҳақидаги таклифлар аукцион сайтидан ўчирилди. Ўша вақтда унда 454 та бош суяги лот сифатида рўйхатдан ўтказилган эди. Улар 237 нафар сотувчига тегишли бўлиб, ҳар бирининг нархи 5,5 минг долларгача етган. Кўпчилик ҳолларда сотувчилар АҚШда рўйхатдан ўтган.
eBay аукционидаги инсон суяклари савдосига америкалик криминалист экспертлар эътибор қаратди. Улар кўпчилик ҳолларда eBay’да Хитой ва Ҳиндистонда қабрлардан қазиб олинган суяклар сотувга қўйилиши ҳақида гумон билдирди.
Изоҳ (0)