Кремлдагилар Ту-22М3 самолётлари томонидан Суриядаги ИШИД нуқталарига зарбалар берилиши россиялик вертолёт учувчиларининг ўлими учун олинган қасос бўлмаганини таъкидлади, деб ёзади «Интерфакс».
«Буларнинг барчаси Россия ҳарбий-космик кучларининг давом этаётган операцияси доирасида амалга оширилмоқда», — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
Аввалроқ Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари адмирал Владимир Комоедов Россиянинг олис масофага учувчи бомбардимончилари томонидан ИШИД нуқталарига зарба берилиши россиялик икки нафар вертолёт учувчиси ҳалокати учун қасос бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди.
12 июль, сешанба куни Россия ҳаво-космик кучларига тегишли олтита олис масофали Ту-22М3 бомбардимончилари Суриядаги ИШИД марраларига зарба берган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)