Американинг NASA коинот агентлиги Twitter’даги саҳифасига Juno сайёралараро станцияси томонидан олинган Юпитер сайёрасининг илк суратини жойлади.
Суратда, шунингдек, Ио, Европа ва Ганимед йўлдошларини кўриш мумкин. 27 август куни Juno газли гигантни яқиндан суратга олиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, беш йил давомида Юпитерга қараб учган Juno сайёралараро станцияси 4 июль, АҚШ мустақиллиги кунида Юпитер орбитасига чиққан эди.
Изоҳ (0)