Электр поезди Москва вилояти, Истра туманида 17 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Россия ИИВ марказий федерал округи транспорт бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Москва—Шаховская электр поезди Москва вилояти, Истра туманида яшовчи 17 ёшли қизни Снегири бекати яқинида уриб юборди. У темир йўл бўйлаб кетаётганида қулоқчин тақиб олгани, мусиқа эшитгани ва машинист томонидан берилган овоз сигналларига эътибор бермагани аниқланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Полиция мазкур фожиа юзасидан текширув ўтказмоқда.
Изоҳ (0)