Евроиттифоқ Кенгаши бюджет танқислигини камайтириш учун зарур чоралар кўрмагани туфайли Испания ва Португалияга қарши санкциялар киритилишини маъқуллади, дея хабар бермоқда «РБК» ташкилот сайтига таяниб.
Аниқлик киритилишича, Евроиттифоқ мамлакатлари учун 3 фоизлик бюджет танқислиги эталон ҳисобланади. Энди Еврокомиссияда Евроиттифоқ Кенгашига жарималар киритиш бўйича тавсиялар бериш учун 20 кун вақт бор. Жарималар миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 0,2 фоизини ташкил этиши мумкин, аммо иккала мамлакатда ҳам жарималарни камайтиришни талаб қилиш учун 10 кун муддат бўлади.
Португалия 2011 йилда Евроиттифоқ ва Халқаро валюта жамғармасидан 78 миллиард доллар кредитлар олган бўлишига қарамай, 2015 йил якунларига кўра, бюджет танқислиги 4,4 фоизни ташкил қилди.
Испанияга эса 2012 йилда Евроҳудудга аъзо мамлакатлар 100 миллиард евро кредит ажратди, аммо 2015 йилда мамлакатда давлат бюджети танқислиги ялпи ички маҳсулотнинг 5,1 фоизини ташкил этди.
Изоҳ (0)