12 июль, сешанба куни Италия жанубида тўқнашиб кетган поездлардан бирининг машинисти тирик қолди. Бу ҳақда Италиянинг Fatto Quotidiano газетаси Ferrotramviaria темирйўл компанияси баёнотига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».
Темирйўл компаниясидаги манба жасадлар шахсини аниқлаш натижаларига таяниб, иккинчи машинист ҳалок бўлганини маълум қилди.
Тўқнашув қурбонларининг умумий сони 23 кишига етди. Яна 50 киши жароҳатланган, уларнинг олти нафари оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, ҳалокат Бари провинциясида, Корато ва Андрия шаҳарлари орасида содир бўлди.
Изоҳ (0)