Delta авиакомпаниясига тегишли, Миннеаполисдан бортида 130 йўловчи билан парвозга чиққан Airbus A320 лайнери адашиб Жанубий Дакота штатидаги (АҚШ) ҳарбий базага қўнди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Воқеа АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Элсуорт базасида содир бўлди. Аслида самолёт базадан 16 километр наридаги Рапид Сити аэропортида қўниши лозим эди.
Авиабазада қўнган лайнернинг йўловчилари бортдан чиқарилмади, улардан иллюминаторлар тўсиқчаларини ёпиш сўралди, шундан сўнг ҳарбийлар салонни итлар билан текширди.
Изоҳ (0)