КХДР томонидан сувости кемасидан учирилган баллистик ракета 10 километр баландликда портлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жанубий Корея мудофаа вазирлигидаги манбаларга кўра, ракета «Синпо» туркумидаги 2000 тоннали сувости кемасидан учирилган ва 10 километр баландликда портлаган. У атиги бир неча километрга етиб борган.
Шу билан бирга, Жанубий кореялик ҳарбийлар КХДР сувости кемаси баллистик ракеталари ишлаб чиқишда олдинга силжишга эришаётганини эътироф этмоқда. Шимолий Корея уч йил мобайнида уларни тайёр ҳолатга етказиши ва Қуролли кучлари сафига қўшиши мумкин.
Изоҳ (0)