Зика вирусини юқтирган Юта штати фуқароси оламдан ўтди. АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси марказига кўра, бу мамлакатнинг қитъадаги қисмида қайд этилган безгак оқибатидаги биринчи ўлим ҳолати, дея хабар беради «РБК».
Кекса фуқаронинг ўлими ҳақида 8 июль, жума куни Солт-Лейк округи соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди. Ўлимнинг аниқ сабаби маълум эмас, бироқ марҳум Зика вируси билан касаллангани таъкидланмоқда. У безгак кенг тарқалган ҳудудга сафари чоғида касалликни юқтириб олган.
Вирус унинг ўлимига қанчалик таъсир кўрсатгани аниқ эмас. Марҳумнинг шахси ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)