НАТО Польша ва Болтиқ мамлакатларига батальонларни жойлаштиришга 2017 йилда киришади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Биз бугун кейинги қадамларни қабул қилдик: биз альянснинг шарқий қисмидаги ҳарбий иштирокимизни кучайтиришга қарор қилдик. Польша, шунингдек, Эстония, Латвия ва Литвага тўртта батальон ротация асосида жойлаштирилади», — деди у НАТО саммити бўлиб ўтаётган Варшавадаги матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, бу 2017 йилда амалга оширилади. У, шунингдек, ушбу батальонлар кўп миллатли бўлишини таъкидлади. «Улар Шимолий Атлантика қудратини ҳамда альянснинг ҳар қандай аъзосига қилинган ҳужум бутун НАТОга ҳужум деб ҳисобланишини кўрсатиб беради», — деди Столтенберг.
Изоҳ (0)