КХДР сувости кемасидан баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий кореялик ҳарбийларга таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради Rambler News Service.
Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига кўра, ракета Сеул вақти билан 8 июль, тахминан 23:30 да Корея ярим ороли шарқидаги сувлардан учирилган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР охирги бор 22 июнда шарқий соҳилдан баллистик ракетани учиришга ҳаракат қилган, бироқ Жанубий Корея мудофаа вазирлиги буни «муваффақиятсиз уриниш» деб баҳолаганди.
Изоҳ (0)