Варшавадаги саммит иштирокчилари киберкенглик НАТО мудофаа сиёсатининг янги йўналиши эканлигини эътироф этди. Бу ҳақда 8 июль, жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Биз киберкенгликни қуруқлик, ҳаво ва денгиз қатори янги оператив ҳудуд сифатида эътироф этдик. НАТО киберкенгликда мудофаа марраларини эгалламоқда, бироқ альянс барча йўналишларда жамоавий мудофаамиз мустаҳкамланиши ҳақида аниқ сигнал йўлламоқда», — дея таъкидлади Столтенберг.
Бош котибга кўра, НАТО аъзолари киберхавфсизликни таъминлаш учун миллий тузилмаларни кучайтириш ва мазкур соҳада маълумот алмашиш ҳақида келишиб олди.
Изоҳ (0)