Эрон мудофаа доктринасига мувофиқ ўзининг ракета дастурини амалга оширишда давом этади. Бу ҳақда мазкур дастур БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига тўғри келмаслигини билдирган Германия канцлери Ангела Меркель сўзларига изоҳ берган мамлакат ТИВ расмий вакили Баҳром Қосимий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Эрон бир неча бор мамлакат ракета дастури фақат мудофаа кўринишида эканлиги ва ядро каллаклари билан жиҳозланишни кўзда тутмаслигини айтиб ўтган. Шу сабабли дастур БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузаётгани йўқ ва ядровий келишувга умуман боғлиқ эмас», — дея таъкидлади Қосимий.
Расмий вакилга кўра, юқоридаги каби баёнотлар Эрон миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиқиб фаол давом эттириш ниятида бўлган ракета дастурининг амалга оширилишига босим ўтказолмайди.
Изоҳ (0)