Москва—Адлер йўловчи поезди 9 июль, шанба куни Тула вилоятидаги темир йўл кесишмасида енгил автомобиль билан тўқнашди. Бу ҳақда Москва темир йўли матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«ВАЗ-2109 енгил автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, тақиқловчи сигналларни инкор этиб, яқинлашаётган йўловчи поезди қаршисига чиқиб келди. Локомотив машинисти шошилинч тўхташга уринди, бироқ масофа яқин бўлгани учун тўқнашувдан қутулиб қолишнинг имкони бўлмади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ҳодисада енгил автомобиль ҳайдовчиси оғир жароҳат олди ва ҳаётдан кўз юмди. Поезднинг изидан чиқиши содир бўлмади, темир йўл инфратузилмаси шикастланмади. 16 дақиқали тўхтатилишдан сўнг поезд ҳаракатини давом эттирди. Ҳозирда юз берган ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)