Япония ва АҚШ расмийлари Шимолий Корея томонидан баллистик ракета учирилишини қоралади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ракета «миллий хавфсизлик учун хавф туғдирмагани»ни билдирган Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат халқаро ҳамжамият билан биргарликда мазкур ҳолатни қоралаши лозимлигини айтиб ўтди.
АҚШ Давлат департаменти ракета учирилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузишини таъкидлади.
«Биз Шимолий Кореяни минтақадаги кескинликни кучайтирадиган ҳаракатлардан тийилиш ва бунинг ўрнига ўзининг халқаро мажбуриятларини бажаришга қаратилган аниқ қадамлар қўйишга чақирамиз», — дейилади ташқи сиёсий маҳкама хабарида.
Изоҳ (0)