Лондон суди саудиялик бизнесменга ўзининг собиқ рафиқасига ажрашиш битими доирасида 68 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Миллиардер Валид Жуффалий америкалик собиқ америкалик модель Кристина Эстрада билан икки йил аввал шариат қонунлари асосида ажрашган эди.
Судда даъвогар Жуффалий у билан никоҳини уни огоҳлантирмасдан туриб бузганини, иккинчи марта уйланиб, биринчи хотинига судда қўйди-чиқди ишини бошлаш имконини бермаслик учун ўз дипломатик иммунитетидан фойдаланишга интилганини айтиб берди.
Саудиялик миллиардер 2014 йилдан буён кичик Кариб орол давлати — Сент-Люсига Лондонда жойлашган Халқаро денгиз ташкилотида вакиллик қилиб келишини далил қилиб кўрсатган. Аммо Олий суд февралда Жуффалий ушбу лавозимга собиқ рафиқасининг даъволарига қарши туриш мақсади билангина эришган, шу туфайли унинг иммунитети сохта ҳисобланади, деган хулосага келди.
Изоҳ (0)