АҚШнинг Bell Helicopter компанияси ишлаб чиқарган, Индонезия армиясига тегишли вертолёт Ява оролидаги Жокьякарта махсус маъмурий округида қулади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат оқибатида уч киши қурбон бўлди, уч киши яраланди.
Воқеа маҳаллий вақт билан соат 15:35 да содир бўлди. Бортида олти ҳарбий хизматчи бўлган вертолёт аҳоли яшаш пунктига қулади, бу иккита уйнинг вайрон бўлишига олиб келди. Ҳарбийларнинг уч нафари ҳалок бўлди.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)