АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хизмат вазифасини ўташ чоғида ярим йил мобайнида 491 кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Газетага кўра, ўтган йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 465 кишини ташкил этган ва шу тариқа бундай ўлим ҳолатлари 6 фоизга кўпайган. Аксарият ҳолларда полициячилар жиноятчиларда ўқотар қурол бўлганида сўнгги чорани қўллашга мажбур бўлган.
Жорий йилнинг олти ойи давомида 20 нафар полициячи хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди. Ўтган йилнинг шу даврида улардан 16 нафари қурбон бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Даллас шаҳрида афроамерикаликларнинг ўлдирилишига қарши ўтказилган намойиш чоғида тўрт нафар полициячи отиб ташлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)