Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси Қарағанди вилоятида қамоққа олинган террорчилар Балхаш шаҳрида жойлаштирилган Россия ҳарбий қисмга ҳужум қилишга тайёргарлик кўргани ҳақидаги тахминни текширмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Балхашдаги Россия ҳарбий қисмига ҳужумга тайёргарлик ва қўлга олинганларнинг ИШИД билан алоқалари ҳақидаги тахминлар текширилмоқда», — дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
Қарағанди вилоятида терактлар амалга оширишга тайёргарлик кўрган гуруҳнинг етти нафар аъзоси ҳибсга олингани ҳақида 8 июль, жума куни маълум қилинди. Қўмита матбуот хизматига кўра, улар терактлар содир этгандан сўнг Сурияга жўнаб кетиш ва экстремистлар тарафида жанговар ҳаракатларда иштирок этишни режалаштирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)