Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида давлат рақам белгиси ўрнига сариқ фонда «Ғалла—2016» ёзуви, туман номи ва тартиб рақами ёзилган юк машинасининг сурати эълон қилинди.
Гуруҳ фойдаланувчиларининг ёзишича, бу 2016 йилги ғалла йиғимига жалб этилган транспорт воситаси бўлиб, олд томонига шундай ёзилган, орт томонида эса одатдагидек давлат рақам белгиси турибди.
«Бу юк машинаси ғалла йиғимига жалб этилган, 19 — Қибрай туманидаги ғалла штабининг рақами», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)