Тошкент шаҳрининг Паркент кўчасида 8 июль, жума куни Spark автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган Spark автомобили йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилган. Тўқнашув натижасида Spark’нинг олд томони жиддий зарар кўрган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган кишилар ҳақида маълумот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)