Канадалик ихтирочи Вильям Лиддьярд машинани нафақат анъанавий тарзда олдинга ва орқага, балки ён томонларга ҳам ҳаракатлантирувчи ғилдиракларни намойиш этди, деб ёзади «Прикольно». Шундай бўлса-да, ғилдирак одатий шаклдан фарқли бўлмаган кўринишга эга.
Канадалик ғилдиракларни Liddiard Wheels деб атади ва ушбу технологияни ҳар қандай ғилдиракли транспорт воситаларида қўллаш мумкинлигини таъкидламоқда. Ғилдираклар автомобиль конструкциясига ўзгартириш киритишни талаб қилмайди. Шунингдек, улар оддий ғилдиракларга хос хусусиятларга ҳам эга.
Видеодаги ғилдираклар прототиплардир. Лиддьярд яқин орада ўзи ўйлаб топган конструкцияга йирик харидор қидириб топиш ниятини билдирди.
https://youtu.be/J-TOV-NBD70
Изоҳ (0)