Фарғона шаҳридаги йўл ишлари вақтида тупроқ ортилган юк машинаси бир томонга ёнбошлаб қолди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса шаҳардаги «Тож маҳал» меҳмонхонаси яқинида юз берган. Юк машинаси қандай ёнбошлаб қолгани аниқ эмас.
Воқеа натижасида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)