Swoop компанияси жорий йил иккинчи чорагида Америка интернетидаги энг кўп кўзга ташланган марка ва моделлар рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингда Chevrolet Corvette биринчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Motor.
Рўйхат Swoop ўзининг қидирув тизими ёрдамида мустақил ҳисоб-китоб қиладиган, фоизларда ифодаланадиган Digital Brand Exposure Index («Бренднинг рақамли тақдими индекси») индексидан келиб чиқиб тузилган. Компания марка ёки моделнинг тилга олинишини эмас, балки у фойдаланувчи кўзига қанчалик кўп ташланишини таҳлил этади. Мазкур рейтингдаги иккинчи ўринда Ford F150, учинчи ўринда эса Ford Mustang қайд этилган.
Июнь охирида Вашингтондаги Когода бизнес-мактаби ҳар йиллик «Америкада тайёрланган: Автоиндекс» тадқиқотини чоп этди. Автомобилнинг маҳаллийлаштириш даражаси аниқланадиган ушбу ҳисоботда эҳтиёт қисмларининг 66 фоизи АҚШда тайёрланадиган Chevrolet Corvette учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)