15–17 июль кунлари Хива шаҳрида «Рақс сеҳри» халқаро рақс фестивали ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизмати маълумот берди.
Тадбирдан кўзланган мақсад чет эллик меҳмонларни «Ўзбекистоннинг ўзига хос маданий-тарихий ёдгорликлари ва қадимги урф-одатлари» билан таништиришдир.
Фестивалда чет эл рақс дасталари, республиканинг турли минтақалари вакиллари бўлмиш гуруҳ ва ансамбллар иштирок этади, булар орасида «Ўзбекистон» (Тошкент шаҳри), «Айқулаш» (Қорақалпоғистон), «Хоразм рақс» (Хоразм вилояти) жамоалари бор. Тадбир меҳмонлари — дипломатик корпуслар ҳамда хорижий туристик компаниялар вакиллари.
Фестиваль чоғида «Ўзбекрақс» ижодий жамияти Бадиий академия билан ҳамкорликда «Ўзбекистон рақс санъати тарихи» фотокўргазмасини ташкил этади.
Шунингдек, фестиваль доирасида ижодий учрашувлар, театрлаштирилган чиқишлар, қўғирчоқ театрлари томошалари, миллий либослар паради, АРТ-бозор ва миллий таомлар фестивали уюштирилади.
Изоҳ (0)