Рамазон Ҳайити нишонланадиган 6 июль, чоршанба куни Ўзбекистоннинг фақат тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 6 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +18...+20 даража, қолган ҳудудларда +23...+25 даражагача илиқ бўлади.
Чоршанба куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +20...+25 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +35 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +40 даражагача, қолган ҳудудларда +38 даражагача иссиқ бўлади.
6 июлга ўтар кечаси ва 6 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)